Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Махр

23:48 / 01.03.2022 | Бону | 957

Ассалому алайкум! Менга махр деб куев бола загсдан ўтаётганимизда никох узуги ва қолган қисмини никох тўйида бераман деб домлани олдиларида айтилар. Бугун браслет олиб бериб махрни бир қисми деб айтдилар. Оналари телефон қилиб онамларга махрга берилган никох узугини ва куёв қўлимни сўраганларида берилган махр деб айтилмаган тилла занжирни махр деб айтмоқдалар. Ва никох тўйида олинган махрни сўрашмоқда. Бу қанчалик тўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Улар сўраётган нарса сизнинг маҳрингизнинг бир қисми бўлса ҳам, ҳадя бўлса ҳам қайтариб олишга ҳақлари йўқ. Аммо низони олдини олиш учун бундай вазиятда кенгчилик қилганингиз тўғрироқ бўлади. Агар эрингиз сизга яқинлик қилмасдан ва бир хонада ёлғиз қолмасдан аввал талоқ қўйган бўлса, бундай масаланинг жавобини айтиш учун қўшимча тафсилотларни ҳам билиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat