– Ва алайкум ассалом! Эркак деган ҳамма нарсани ҳисобини олиши керак. Ҳикматларда “Агар қўшнингизга таом улаша олмасангиз, уларга озор бўлмаслиги учун таомингизни ҳидни сездирманг. Ўғли йўқнинг олдида ўғилларингизни мақтаманг. Камбағалнинг олдида бойлигингизни мақтаманг. Етимнинг олдида ота-онангизни мақтаман” дейилган. Шулардан бири ота-онангиз ва турмуши йўқ опа сингилларингиз олдида аёлингизни мақтаманг ва марҳамат кўрсатманг. Иложи борича ота-она ва яқинларингизни ундан устун қўйишингизни кўрсатиб туринг. Ёлғиз қолганда хоҳлаганча меҳру муҳаббат изҳор қилаверасиз. Бу бошингизга тушганлари ота-она ва опангизга озор берганингиз туфайлидир. Валлоҳу аълам!