– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло Ўз бандаларини фаришталар ҳамда инсонлар ўртасида азиз бўлишини хоҳлайди. Баъзи вақтларда уни суюкли бўлишига сабаб бўладиган ҳолатларга рўбарў қилиб қўяди. Инсон ўша ўринларда Аллоҳ рози бўладиган ишларни қилиб қолса бандаларининг қалбига Унинг муҳаббатини солиб, ишига барака бериб қўяди. Масалан сизни ҳолатингизда ўша беш мингни олиш ўрнига “мен 170 дедим, манга ўшаниси етади” дея олганингизда Аллоҳ уни қалбига уни муҳаббатини солиб қўяр эди, 5000ни ҳам баракасини бериб қўяр эди. Кейинги сафар келса тўғри сизни олдингизга келадиган бўлади. Шу ишда бардавом бўлиб турсангиз баракани йиғиштиришга ҳам улгуролмаган бўлар эдингиз. Исмлари Муҳаммад ибн Исмоил бўлган имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ бир бор уй сотмоқчи бўлганларида харидор келиб беш минг дирҳам бермоқчи бўлишини айтган. Имом Бухорий ўйлаб кўришлари учун муҳлат олганлар. Кечга яқин ўша уйга ўн минг дирҳам беришини айтиб бир киши келган. У зот беш минг дирҳам бермоқчи бўлган кишига қалбида рози бўлганлигини айтиб ўн минга сотолмаслигини айтганлар. У зот, қалбида ўшанга рози бўлганлигини, худди у билан келишган даражага кўтариб ўн минга сотмаганлар. Улуғ инсонларнинг улуғлиги бекордан бекорга бўлмайди. Шу каби ишлари билан бўлади. Бир бор кемада кетаётсалар ҳамроҳ бўлган кишиси Бухорийнинг ҳамёнида минг тилла борлигини сезиб қолиб кема бошлиғига “шу шу сифатдаги ҳамёнда минг тилламни йўқотиб қўйдим” деб даъво қилади. Кема бошлиғи йўловчиларнинг ҳар бирини титкилаб минг тиллони тополмайди. Даъво қилган киши имом Бухорий олдиларига келиб “Минг тиллони нима қилдингиз” деб сўрайди. “Ёлғондан бўлса ҳам тарихда имом Бухорий кимнидир минг тиллосини олган экан” деган гап қолмаслиги учун минг тиллони денгизга ташлаб юбордим деганлар.
Сизга ҳам рози бўлиб берган бўлса ҳалол бўлади. Аммо адашиб берганини билиб туриб олган бўлсангиз ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!