Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Али розияллоҳу анҳуга қилган насихатларида маъноси қуйидагича: Эй Али номахрамга бир назар ортидан иккинчисини эргаштирманг…
Вахолангки бугунги кунда бу ўта қийин бўлиб қолди. Масалан битта ишхонада ишлайдиган хамкасблар…Росулуллоҳ бу ерда нимага (қайерига) қараманг деганлар. Ёки ўша пайтда ёнларидан исломда бўлмаган очиқ-сочиқ аёл ўтиб қолганмикин?
2. Аёлларни юзини ёпиб юришига шариатда қандай бўлади? Қуръон мусобақаларида ҳам юзлари очиқ. Мазхабда юзи ва кафти аврат бўлмаса бу дегани юзини тўсмасдан юрса бўлаверадими? Агар шундай бўлса нима учун олдинги момоларимиз паранжида юришган? Агар кафти очиқ туриши мумкин бўлса ўз ўзидан қўлини уст томони хам очилиб кўриниб қоладику?
Ва алайкум ассалом! 1). Ишхонада тикилиб қараб туришингиз ҳам ўшанга киради. 2). Фуқаҳолар: “Юз аврат эмас. Очиб юриш фитнага сабаб бўлса фитнани олдини олиш учун беркитиш керак” деганлар. Аввалги вақтда очиқ-сочиқлик бу даражага етмагани учун эркаклар аёл кишини оёқ тувушини эшитиб ғусл вожиб бўлиш даражасига етишган. Ҳозирда аёлларнинг юздан кўра эркакларни қизиқтирадиган бошқа жойлари ҳам очиқ бўлгани учун юзни фитнага солиши камроқ бўлиб қолди. Валлоҳу аълам!