Ассалому алайкум! 1). Маълумки, ғусл олиш жараёнида ел келиши, бовул қилиш каби ҳолатлар ғуслни давом эттиришга тўсқинлик қилмайди ва ғусл адо этилган ҳисобланади. Бироқ ушбу ғусл билан намоз ўқиб бўлмайди. Саволим шундан иборатки, такрорий ғусл қилиш ҳукми қандай, яъни айтайлик "бисмиллаҳ" билан ғуслни бошладим, дастлаб оғизни ғарғара ила уч бор чайдим, сўнгра бурунни уч бор чайдим, ундан сўнг бошдан оёқ бирин-кетин бутун баданимни шампунь ва совун ишлатган ҳолда ювдим. Ғусл якунига етиш жараёнида бовул қилиш ёки ел чиқариш зарурати юзага келиб қолди. Қистанган ҳолда намоз ўқиш макруҳлиги инобатга олиб, ғусл якунида "кичик ҳожат" қилинса ва ғуслни якунига етказмасдан, "бисмиллаҳ" билан янгитдан ғусл бошласа (фақат бу сафар тозалаш воситалари ишлатмасдан) ва ғусл шартларини барчасини қайтадан (тез-тез) бажарса, ушбу такрорий (ёки янгитдан олинган) ғусл билан намоз ўқиш мумкин бўладими?
2). Баъзида намоздан олдин бовул қилиш эҳтиёжи туғилгандай бўлаверади ва таҳоратимни янгилашга киришаман. Бироқ бовул қилаётганимда, сийдик жуда кам ҳажмда чиқади. Оддий ҳолларда, яъни намоз вақтлардан бошқа вақтларда ушбу ҳолатданги "қистаниш" деярли сезилмайди ҳам, бироқ намоз яқинлашганда кучайгандай туйилаверади. Ушбу ҳолат кўпроқ васваса натижаси бўлса керак деб ўйлаб қоламан. Шу сабабдан "қистанган" ҳолатнинг даражаси (малолланмайдиган даражада чидаш мумкин бўлган ҳолат) борми ва бўлса ушбу "кичик даражали қистаниш" билан намоз ўқиса бўладими деган савол билан мурожаат қилишга мажбур бўлдим. Вақт ажратганлигингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдираман!
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳа.
2). Васвасани йўқ қилиш учун ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!