Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нур

00:00 / 06.09.2011 | eski savollar | 2338
Ҳурматли шайх ҳазратлари!Саволим Нур сурасидаги 31-оят ҳақида эди. "Яна, яширган зийнатларини билдириб, оёқларини(ерга)урмасинлар". Сиздан илтмос ҳазрат шу жумлани тушунтириб беринг. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.Аллоҳ барчамизнқалбимизга со'нмас "иймон" ато этсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мени овора қилиб, ўзим ёзиб қўйган нарсани ўзимга излатмай, ўзингиз топиб ўқисангиз яхши бўлар эди. Мен бошқаларга ўта зарур бўлган ишларни қилардим.Кўриш орқали фитна содир бўлмаслиги, зинога элтиш эҳтимоли уйғонмаслиги учун уларнинг йўли тўсилгандан кейин, энди, эшитиш орқали фитна туғдирадиган йўлларни ҳам тўсиб, мўмина аёлларга:«Махфий зийнатларини билдириш учун оёқларини (ерга) урмасинлар», дейилмоқда.Жоҳилият даврида аёллар оёқларига ҳам турли тақинчоқлар, қўн-ғироқлар тақиб олишар экан. Кейин эса, эркакларнинг эътиборини жалб этиш учун оёқларини ерга қаттиқ-қаттиқ уриб юриб, ҳалиги тақинчоқларнинг овозини чиқаришар экан. Бу эса, ўз навбатида, эркакларнинг шаҳватини қўзғаган, аёлнинг ортидан тушиб хиралик қилишига ва охир-оқибат зинога олиб бориши мумкин бўлган.Шунинг учун, махфий зийнатларни ошкор этиш мақсадида ўша зийнатларнинг овозини қасддан чиқаришга ҳаракат қилиш ҳам Исломда тақиқланди.Руҳшунос олимларнинг таъкидлашларича, баъзи одамларда аёлларнинг чиройини кўриб, шаҳвати қўзимаса ҳам, улардаги зийнатларнинг овозидан ҳирслари уйғонар экан. Ҳолбуки, Қуръони Карим бу ҳақиқатни бир минг тўрт юз йил муқаддам эътиборга олган.Ушбу ояти каримадан олинган қоидага биноан, мўмина-муслима аёлларга бегона эркакларнинг шаҳватини қўзғатиб, фитнага сабаб бўлмасликлари учун, нафақат ҳирсни қўзғатадиган овоз бериш, балки шунга восита бўлиб қоладиган бошқа нарсалар ҳам жоиз эмас. Шунинг учун ҳам, мўмина-муслима аёлларнинг кўчага хушбўй атирлардан сепиб чиқишлари ман қилинган.

Топ рейтинг www.uz Openstat