- Урфда «фаҳш, фоҳиша иш» деганда, маълум гуноҳ – зино тушуниладиган бўлиб қолган. Аммо, аслида ҳар бир чегарадан чиқиш – ҳаддан ошиш – фаҳш ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, ҳар бир гуноҳ фаҳшдир. Мўмин-мусулмон нафақат фаҳш, бузуқ ишларни қилмаслиги, балки уларнинг яқинига ҳам бормаслиги керак. Чунки, яқинига борганда, уни қилиш хавфи кучаяди.