Ассалому алайкум! Мен турмуш ўртоғим билан 8 йил яшаб ўртадаги келишмувчиликлар сабаб ўртага уч талоқ тушиб ажрашиб кетдик ва мен 5 йил ёлғизликда яшадим. Сўнгра бир инсон билан турмуш қурдим, 3та фарзандим билан. Турмуш қурган инсоним фарзандларимга ёмон хулқсиз муносабатда бўлгани туфайли ажрашдим. Бу вақтда фарзандларим отаси яна турмуш қуриб яшашликни таклиф қилдилар. Мен рози бўлдим, никоҳ ўқитиб халоллаб яшанг десам, “домладан сўрадим никох ўқитиб ўтириш шартмас экан. Ман қабул қилдим сани деб айтаман, санам қабул қилдим десанг никоҳ ўрнида ўтаркан” дедилар. Шу тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Тўғри эмас. Никоҳ ўқитиб олинглар. Валлоҳу аълам!