Ассалому алайкум! Авто уловни выкупга олиб яна олган одам бошқа одамга выкупга берса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! «Выкупга олиш» атамасидан насия ёки тақсит савдосини назарда тутган бўлсангиз, умумий қоидага кўра: сотиб олинган буюмни қабз қилинганидан сўнг ҳали пулини тўлиқ тўланмасидан олдин ҳам учинчи шахсга сотиб юбориш жоиз. Ўша буюм гаровга қўйилган ҳолатларда ёки бошқа хос вазиятларда ҳукм ўзгаради. Валлоҳу аълам!