Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Машинани насияга сотиб нақда қайтариб олиш

16:15 / 27.10.2019 | Abdulloh | 2375

Ассалому алайкум! Мен машинамни бир кишига 3ой муддатга 6000доллорга насияга сотдим. Кейин ўша машинани ўзим 5000доллар нақт пул бериб сотиб олдим. Энди у одам 3 ойдан кейин менга 6000доллар беради. Шу иш тўғрими? Ўша одам бошқа одамга сотсачи?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай қилиш жоиз эмас. Бу айни судхўрлик бўлади. 

أَبِى إِسْحَاقَ عَنْ أُمِّهِ الْعَالِيَةِ قَالَتْ خَرَجْتُ أَنَا وَأُمُّ مُحِبَّةَ إِلَى مَكَّةَ فَدَخَلْنَا عَلَى عَائِشَةَ فَسَلَّمْنَا عَلَيْهَا فَقَالَتْ لَنَا مِمَّنْ أَنْتُنَّ قُلْنَا مِنْ أَهْلِ الْكُوفَةِ فَكَأَنَّهَا أَعْرَضَتْ عَنَّا فَقَالَتْ لَهَا أُمُّ مُحِبَّةَ يَا أُمَّ الْمُؤْمِنِينَ كَانَتْ لِى جَارِيَةٌ وَإِنِّى بِعْتُهَا مِنْ زَيْدِ بْنِ أَرْقَمَ الأَنْصَارِىِّ بِثَمَانِمِائَةِ دِرْهَمٍ إِلَى عَطَائِهِ وَأَنَّهُ أَرَادَ بَيْعَهَا فَابْتَعْتُهَا مِنْهُ بِسِتِّمِائَةٍ نَقْدًا قَالَتْ فَأَقْبَلَتْ عَلَيْنَا فَقَالَتْ بِئْسَمَا شَرَيْتِ وَمَا اشْتَرَيْتِ فَأَبْلِغِى زَيْدًا أَنَّهُ قَدْ أَبْطَلَ جِهَادَهُ مَعَ رَسُولِ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم 

Абу Исҳоқ ўз аёлидан ривоят қилади: 
Ойша розияллоҳу анҳонинг хузурларига бир неча аёллар киришиб улардан бири : “Эй мўминларнинг онаси менинг бир чўрим бор эди, уни маълум бир муддатга 800га Зайд бин Арқамга сотдим. Сўнг 600 эвазига ундан қайта сотиб олиб, 600ни нақд бердим. 800ни унга қарз деб ёзиб қўйдим" деди. Шунда Ойиша онамиз “Аллоҳга қасам, сотиб олишинг ҳам ёмон бўлибди, унинг сотиб олиши ҳам ёмон бўлибди. Зайд ибни Арқамга ҳам етказиб қўй, агар тавба қилмаса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қилган жиҳодларини ботил қилибди” дедилар.
Мусаннаф Абдурраззоқ
Лекин насияга сотиб олган киши сотувчидан бошқага нақдга арзонроқ нархга сотса ҳам жоиз. (Бухус фи қодои фиқҳия муъосироҳ). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat