Ассалому алайкум! Хозирги кунда давлат томонидан ОТМларда тахсил олаётган хотин-қизлар учун махсус дастур, яъни тўлов контракти учун фоизсиз кредитлаш дастури ишлаб чиқилган. Бунда талабалар учун банк томонидан шартнома миқдорида кредит ажратилади ва маълум муддатдан сўнг ўша миқдордаги суммани қайтариш шарти қўйилади. Банкни фоизини эса махсус жамғарма қоплаб беради. Бу холатда кредит олувчи фоиз тўламайди. Савол: шу кредит ҳам рибога кирадими? Ва катта эхтимол билан шартнома шартларида пеня банди бўлиши мумкин.
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!