- Аввало ўша иш нима ва уни битириш қай тарзда бўлганига боғлиқ. Иш ношаръий бўлса, унга ёрдам бериш гуноҳ бўлади. Битириш пора бериш бўлса, у ҳам гуноҳ бўлади. Дўстининг ишини битириб пул олиш одамгарчиликка кирмайди. Шундай пайтда дўстлик қилмаган одам дўстим демаса ҳам бўлади. Бир ярим мингни уч минг деб айтиш ёлғончилик ва бировнинг молини ботил йўл билан ейишга киради. Агар сиз очиғини айтиб, ишни биров бир ярим мингга битирди, менга ҳам бир ярим минг берасан, деганинигизда ва дўстингиз рози бўлиб берганда, дуруст бўлар эди.- Аммо ушбу саволингиз катта жасоратингиздир. Бу яхшиликни охиригача етказиб, аввал тавба қилсангиз, кейин дўстингизга очиғини айтиб узр сўрасангиз зарур ишни қилган бўласиз ва ўзингизга улкан яхшилик қилган бўласиз. Сиз ҳозир динини яхши тушуниб етган мусулмон банданинг амалини қилётирсиз. Сизни ва бизни Исломга ҳидоят қилган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин!