Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Давлат қурилишлари

15:22 / 16.11.2022 | Muhammad | 622

Ассалому алайкум! Мен фирма очиб қурилиш қилмоқчиман лекин шубҳаларим бор шунга ёрдам берсангиз қурилишлар ҳозирда тендерда ўйналаябди аксарияти пора олди берди билан пора бермасдан ҳам қурилишни ютиб олса бўлади Алҳамдулиллаҳ аммо жуда кам ҳоларда мени қийнаётган нарса тендерда қурилиш учун масалан 200 миллион берган бўлса шундан қурувчи 130 миллион ёки бундан камроқ ёки кўпроқ суммага қурилишни қилади. Бунда қурувчига 70-60 миллион пул қолади. Қурилиш учун берилган 200 миллион сўмни смета қилувчилар ҳисоб-китоб қилиб Узб статистика марказидан чиққан нархлар асосида белгиланган каталогдан олишади. Сметада кўрсатилган нархлар баландроқ бўлади бу бозордаги материалларни ўртача нархи бўлади шу учун қурвчилар материални энг арзонидан олади ва шу арзон материалдан қуради ва сметада белгиланган ишчи куч учун 33.060,19 сўм соатига бериш керак деб белгиланади лекин қурувчи бу суммага ишлатмайди. Бундан арзонга ишлатади, ҳужжатларда 33.060,19 сўмга ишлатдим деб кўрсатади. Сметада қурувчи учун 200 миллионни 19% берилиш кераклиги кўрсатилган қурувчилар 19%ни олишади ва бундан ташқари юқорида айтганимдек материал ва ишчи кучни арзонлаштриб 60-70 миллион ўзларига олиб қолишади. Шундай пул топиш тўғрими? Аксарият шундай иш қилаётган қурувчилар намозхон, бу иш менга халқни пулини ейиш бўлиб кўринаябди, чунки барча қурилишлар учун буджетдан пул ажратилади. Агар саволим тушунарсиз бўлган бўлса кечиринглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу иш очиқ-ойдин фирибгарлик эканини ўзингиз айтиб турибсиз. Фирибгарлик билан шуғулланиш катта гуноҳ ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat