Аввало ниҳоятда меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳга ҳамду санолар, севимли Пайғамбаримиз Расулуллоҳга чексиз салому салавотлар бўлсин! Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Аллоҳ сиздан, ота-онангиздан ва устозларингиздан рози бўлсин!
1-саволим: «Муснад» китобидан 243-ҳадис. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ Ато ибн Абу Рабоҳдан ривоят қилади: «Ато ибн Рабоҳ айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Эй Аллоҳнинг Расули! Сиз нега Рукнул Яманийни кўп истилом қиласиз?» деб сўрашди. У зот: «Ҳар гал у ерга етганимда Жаброил алайҳиссаломнинг ўша ерда турганини, рукнни истилом қилганларнинг гуноҳини кечишини Аллоҳ таолодан сўраётганини кўраман», дедилар».
Ҳазрат, сиздан илтимос, ҳадисдаги «истилом» сўзини тушунтириб берсангиз.
2-саволим: "Наҳув илми" нима? Бир китобингизда "Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу даврларида ривожланди" деб ўқиган эдим. Саволда хатолар бўлса, узр сўрайман. Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат.
- Ва алайкум ассалом!
1. Истилом бир нарсага қўлни теккизишни билдиради. Ҳажарул асвадни ёки рукни яманийни истилом қилиш, деганда қўлни ўша икки нарсага теккизиб, кейин ўпиш ёки узоқдан қўл билан ишора қилиб, ўпиш тушунилади.
2. arabic.uz сайтини ўқинг.