- Бу эски маъруза. Уни домалаларимиздан бирлари Мисрда ёзилган китобдан ўқиб таржимасини айтган эканлар. У кўп тарқалган, айниқса Андижонда. Менга хабари етиб келганда нотўғри эканини баён қилдим. Маърузани қилган домламиз ҳам тушуниб етиб, узр сўраб бошқа маъруза ёзиб, савдо қилувчиларга бериб ушбуни тарқатинглар десалар, бизга аввалигисидан, (нотўғридан) пул тушуиб турибди, буни (тўғрисини) тарқатмаймиз, дейишибди. Ўша нотўғри ёзув сизга кўп вақт ўтгандан кейин дуч келибди. Уни ҳисобга олманг.