Имом Термизий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ҳар куни икки юз марта қироат қилса, эллик йиллик гуноҳлари ўчирилади, қарзи бўлса мустасно…» дейилан. Ҳазрат, агар шу ҳадисга амал қилинса инсон томонидан содир этилган гуноҳи кабиралар ҳам кечириладими? Жавоб учун раҳмат.
Гуноҳи кабираларнинг кечирилиши учун, тавба, надомат ва мазкур гуноҳга қайтмаслик шарт.