Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Клиент жўнатиб нархига 5% қўшиб қўйдириш

13:57 / 31.10.2019 | shuxrat giyasov | 2410

Ассалому алайкум! Бир одам бизнинг дўконга мижоз юборса ва айтсаки товарнинг устига 5% қўйиб сотинг ва мижоз харид қилгандан кейин шу 5 % пулини олиб кетаман деса шу савдо халолми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу савдо ҳалол эмас. Сиз ўзингиз одамларни ишга ёллаб “менга мижоз жўнатинг, шунда ўз фойдамиздан фалонча ҳақ берамиз” деб келишиб олинг. Берадиган ҳақингизни молни одатда сотадиган нархига қўшманг. Чунки сизга у гапни айтаётганлар уларга бўлган ишончга хиёнат қилган инсонлар ҳисобланишади. Мусулмон киши хиёнаткорлар тарафида бўлмаслиги керак. Аллоҳ таоло "Нисо" сурасида марҳамат қилади:  

 إِنَّا أَنزَلْنَا إِلَيْكَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ لِتَحْكُمَ بَيْنَ النَّاسِ بِمَا أَرَاكَ اللّهُ وَلاَ تَكُن لِّلْخَآئِنِينَ خَصِيمًا۝ 

105. Албатта, Биз сенга Китобни одамлар орасида Аллоҳ сенга кўрсатганидек ҳукм қилишинг учун ҳақ ила нозил қилдик. Сен хоинларнинг ёнини олувчи бўлма! Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat