Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Одамларнинг бири-биридан карзи хакида

00:00 / 22.05.2009 | eski savollar | 7658
Ассалому алайкум Шайх хазратлари. Мени бир нарса жуда хайрон колдиряпти ва норози киляпти.Баъзи бир биродарларим мендан насияга мол олган ёки карзга пул олишган.Албатта маълум бир муддатда бераман деб.Лекин ,уша муддат утиб кетса хам пулни беришга харакат йук.Бу одатий холку ,хозир купчилик шундай килади дейишингиз мумкин.Тугри,лекин мен назарда тутаётган биродарларим диннга жуда махкам одамлар.Намозларни колдирмай укишади,суннатларни бажаришади (сокол, суннатга мувофик кийим ва х.к.) ва мени уларни такволарига шубхам йук.Лекин ,карзни беришга келганда оксашяпти ва бу уларни имконияти йуклигиданмас.Нахотки Аллохнинг олдидаги карзларидан шунчалик курканликларидан одамлардан булган карзларини назар-писанд килишмаса. Куръони Каримда ва хадисларда одамларнинг бир-бирларидан олган карзларини бериш мухимлиги хакида далиллар борми? Умуман,карзни бериш узи мухимми? Ёки Бакара сурасини охиридаги "карзини беролмаса бой булишини кутинг"маъносидаги оятгагина амал килинадими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- ҚАРЗ ҲАҚИДА«Қарз» луғатда қирқиш маъносини билдиради. Чунки, қарз берувчи ўз молидан маълум бўлакни қирқиб қарзга беради.Шариатда эса бошқа кишига бир нарсани унинг бадалини қайтариб бериш шарти билан мулк қилиб беришдир. Демак, қарзга олинган нарса қарзга олувчининг мулкига айланади. Уни хоҳлаганича ишлатади. Қарз берувчига эса бадалини берса бўлади.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким одамларнинг молларини (қарзга) олиб, уни адо этишни ирода қилса, Аллоҳ ундан (ёрдами ила) адо этади. Ким йўқ қилишни ният қилиб олса, Аллоҳ уни йўқ қилади», дедилар». Бухорий риовят қилган.Ушбу ҳадиси шарифда қарз олувчи, қарз олаётган пайтида ниятни яхши қилиши лозимлигини уқдирилмоқда. Агар у ниятини яхши қилиб, албатта, олган қарзимни қайтариб бераман, деб уринса, Аллоҳ таоло унга бу ишда ўзи ёрдамчи бўлади. Аммо, қарз олувчининг нияти бузуқ бўлса, бировни алдаб молини еб кетиш ниятида бўлса, Аллоҳ таоло унинг ўзини йўқ қилар экан. Бу улкан ҳақиқатни ҳар бир қарз олувчи яхши англаб етиши керак. Тажриба ҳам шуни кўрсатади. Мусулмонларни алдаб қарзини бермай юрганлар турли-туман бало-офатларга гирифтор бўлдилар ва бўлмоқдалар.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бойнинг (зиммасидаги ҳақни) бермай юриши зулмдир», дедилар». Бешовлари ривоят қилган.Моддий имкони бор одам, ўз зиммасидаги молиявий бурчни адо этмай юриши золимликдир. У бу билан ҳақдорларга ҳам, ўзига ҳам зулм қилади. Ҳақдорлар ундан ўз вақтида ҳақларини ола билмай зулмга учрайдилар. Ўзи эса бу иши билан гуноҳга ботиб ўзига зулм қилган бўлади.Имом Шофеъийнинг ҳукмлари бўйича, агар бой кишидан мазкур иш иккинчи марта такрор бўлса, унинг гувоҳлиги қабул қилинмайди. Яъни, жамиятдаги ишончсиз кишилар қаторига қўшилиб қолади. Ушбу маъно йўқ бўлганидан жамиятлармизда бойлар, имкони бор одамлар бировнинг ҳаққини бермай юриши кенг тарқалган. Агар бирор марта фалончи ўз зиммасидаги ҳақни вақтида адо этмагани учун уни ишончсиз киши, деб эълон қилинсин, деган ҳукм чиққанда эди, дарҳол ҳамма ўзини ўнглаб олган бўларди.Бухорий, Аҳмад ва Насаий қилган ривоятда: «Топганнинг бўйин товлаши унинг обрўсини (тўкишни) ва уқубатини ҳалол қилади», дейилган».Аслида, шариат бўйича бировнинг обрўсини тўкиш, азоблаш ҳаром. Аммо имкони бўлиб туриб бировдан олган қарзини бермай юрган одамнинг обрўсини тўкиш ҳам, азоблаш ҳам ҳалол бўлиб қолар экан.Шунинг учун ҳукумат унинг гувоҳлигини қабул қилмаслик ҳақида қарор чиқаради. Мусулмончиликда бу энг катта обрўсизлик бўлади. Шунингдек, ундоқ одамни қамашга ҳам амр чиқарилади. Бу унинг ўзи учун ҳам, бошқалар учун ҳам эслатма, танбеҳ бўлади.Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг наздида, Аллоҳ наҳий қилган кабийра гуноҳлардан кейинги энг оғир гуноҳ, бир кишининг зиммасидаги қарзини узишга нарса қолдирмай ўлиб, у зотга рўбарў бўлишидир», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган.Бировдан олган қарзини узмасдан ёки уни узишга имкон қолдирмасдан ўлиб кетишидан оғир нарса йўқлигини баён қилиш учун ушбу гаплардан ўзга ифода топилмаса керак.Насаий қилган ривоятда: «Менинг жоним қўлида бўлган зот ила қасамки, агар бир киши Аллоҳнинг йўлида қатл қилинса, сўнг тирилтирилса, яна қатл қилинса ва тирилтирилса, сўнг яна қатл қилинса-ю, унинг зиммасида қарзи бўлса, қарзи адо этилмагунча жаннатга кирмас», дейилган.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қасам ичиб туриб айтишлари ҳам бу иш қанчалик аҳамиятли эканини кўрсатади. Аллоҳнинг йўлида шаҳид бўлишлик қанчалик улуғ мақом. Шаҳид учун жаннат эшиклари доимо катта очиқ. Лекин, қарз иши оғир. Агар инсон Аллоҳнинг йўлида бир эмас, уч марта шаҳид бўлса ҳам қарзини адо қилмаган бўлса, жаннатга кира олмайди. Ундоқ одамнинг жаннатга кириши олган қарзининг узилишига боғланиб қолади. Қарзи узилса, жаннатга киради, бўлмаса йўқ. Чунки қарз банданинг ҳаққи, бу ҳақни фақат ўз эгаси кечиради, холос. Аллоҳ таоло кечирмайди. Қарз олиб, уни узмай юрганлар бу ҳақиқатни яхшилаб англаб олмоқлари лозим.Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зиммасидаги қарзи бўла туриб ўлган одамга жаноза намози ўқимас эдилар. Бир маййитни олиб келинди. Бас у зот: «Унинг зиммасида қарз борми?» дедилар.«Ҳа, икки динор», дейишди.«Соҳибингизга ўзингиз жаноза ўқинг», дедилар.«Ўша иккови менинг зиммамга, эй, Аллоҳнинг Расули»-деди Абу Қатода. Шунда, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у(маййит)га жаноза ўқидилар. Аллоҳ Ўз Расулига Фатҳ ато қилганидан кейин: «Мен ҳар бир мўмин учун унинг ўзидан ҳам яқинман. Ким қарз қолдирса, уни адо этиш менинг зиммамда. Ким мол тарк қилса, меросхўрларига», дедилар». Бешовлари ривоят қилган.Бу ҳадиси шариф ҳам зиммасида қарзи бор бўла туриб ўлиш ўзига яраша муомала талаб қилишини кўрсатади.Ушбу ҳадисга амал қилароқ ҳозирда ҳам ҳар бир маййитга жаноза намози ўқишдан кишилардан бири ўз зиммасига олганидан кейингина жаноза намози ўқилади. Шариат ҳукми бўйича бирор маййитнинг қарзини ўз зиммасига оладиган шахс топилмаса, унинг қарзи Байтулмолдан узилади. Бу ҳадиси шариф ва унга тегишли ҳукмлар жаноза намози бобида батафсил ўрганилган.Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Отам Уҳуд куни шаҳид бўлди. Зиммасида қарзи бор эди. Ҳақдорлар ўз ҳақларини шиддатла талаб қилдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, бу ҳақда гаплашдим. Бас, у зот улардан боғимнинг хурмосини олиб, отамдаги ҳақларини ҳалол қилишларини сўрадилар. Улар бош тортдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, эрта билан олдинга борамиз, дедилар. Кейин тонг отганда бизнинг олдимизга келдилар, хурмо дарахтларини айланиб кўрдилар ва уларнинг мевасига барака тилаб дуо қилдилар. Мен уларни тердим. Қарзларимни адо этдим. Уларнинг мевасидан ўзимизга ҳам қолди». Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилди.Албатта, ноилож қарздорга муҳлат ва ёрдам бериш савобли ишдир.

Топ рейтинг www.uz Openstat