Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мукаддас китоблар тугрисида

00:00 / 24.09.2007 | eski savollar | 23790
дан сунг Шайх хазратларидан сурамокчиман: Мусулмонлар турт Китоб- Таврот, Забур, Инжил ва Куръони Каримни мукаддас деб биладилар. Бугунги кунда Таврот, Инжил ва Куръон яхудийлар, насронийлар ва мусулмонлар учун шариат дастуруламали булиб хизмат килмокда. Забур кайси асосда мукаддас китоб саналади? Талмуд китоби хакида хам маълумот берсангиз... Аллох таолодан Сиз ва ахли аёлингизга баракат ва магфират тилаб, Олимжон Давлатов.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга «Забур»ни нозил қилган. Забурнинг луғавий маъноси «мактуб» – ёзилган. «Батаҳқиқ, Биз зикрдан сўнг Забурда ҳам: «Албатта, ерга солиҳ бандаларим меросхўр бўлурлар», деб ёзган эдик» (Анбиё, 105).Уламоларимиз ушбу ояти каримадаги «зикр» ва «ер» сўзларидан кўзланган мақсад ҳақида икки хил фикр билдирганлар. Баъзилари, «зикр»дан мурод Тавротдир, шунга кўра, оятнинг маъноси: «Батаҳқиқ, Биз Тавротдан сўнг Забурда ҳам: «Албатта, ерга солиҳ бандаларим меросхўр бўлурлар», деб ёзган эдик» бўлади, дерлар. Бошқалари эса «зикр»дан мурод – Лавҳул Маҳфуз, бинобарин, аввал ўша маънони Лавҳул Маҳфузга ёзиб, кейин Забурга ҳам ёзган эдик, маъноси чиқади, деганлар.Аллоҳ таоло бошқа бир оятда қуйидагиларни айтади: «Биз сенга худди Нуҳ ва ундан кейинги Пайғамбарларга ваҳий юборганимиздек ваҳий юбордик. Биз Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Асбот, Ийсо, Айюб, Юнус, Ҳорун ва Сулаймонларга ваҳий юбордик. Довудга эса Забурни бердик» («Нисо» сураси, 163 оят).Аллоҳ таолодан Забур берилиб, пайғамбар бўлган вақтларида Довуд алайҳиссаломнинг ёшлари қирқда эди, дейдилар тарихчилар. Забур тўрт илоҳий китобнинг бири экани ҳаммага маълум. Унда мавъизалар, ибратлар, кўнгилни юмшатадиган ва зикр қилинадиган нарсалар бўлган.Довуд алайҳиссаломнинг овозлари жуда ҳам ширали бўлган. Яхши овозлар У зотнинг овозларига ўхшатилиши ҳамма халқлар одатига айланган. Довуд алайҳиссалом Забурни тиловат қилганларида осмондаги қушлар ҳам тўхтаб қолар экан. Ҳозирда аҳли Забур қолмаган.Мўмин - мусулмон одам Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга Забур номли китобни нозил қилганига жазм ила иймон келтириш лозим.Талмуд яҳудийларнинг Мусо алайҳиссаломдан олган оғзаки тарзда олган суннат, насийҳат шарҳлардан иборат тўплам бўлган. Кейин замон ўтиши билан бошқа нарсаларни ҳам қўшишган. Сўнг ёзма шаклга келтирилган ва Талмуд деб аталган. Унинг ичига адабиёт, қисса, тарих, қонун ва афсоналар ҳам қўшилиб кетган.

Топ рейтинг www.uz Openstat