Ассалому алайкум! Қодиржон Махкамов исмли одамнинг "Диншунослик" номли китоби бор экан. 2020-йил Наманган давлат университети муаллифлик ҳуқуқи асосида нашр қилинган. Бу китобда шариатимизга зид жойлар ко‘п. Бу китобда қуйидагича ёзилган: "2.“Мандуб” (тавсия қилинган, лозим деб тайинланган) оддий тилда “Суннат”. Бунга бажариш тавсия этиладиган ҳаракатлар киради, бажариш савоб, лекин бажарилмаганда гуноҳ ҳисобланади. Масалан, қурбонлик маросими о ътказиш, садақа улашиш, азиз жойларга бориш. 3. “Мубоҳ” деб аталиб, бунга ҳар бир шахс ихтиёри билан бажарса ҳам боълаверадиган ҳатти-ҳаракатлар киради, улар савоб ҳам, гуноҳ ҳам ҳисобланмайди. Масалан, оълганлар руҳига чироқ (шам) ёқиш. Биби сешанба, мушкулкушот оътказиш. 4. “Макруҳ” деб аталадиган категорияга нолозим ҳисобланадиган ҳатти-ҳаракатлар киради. Макруҳ ишни қилиш нолозим ҳисобланади, лекин гуноҳ ҳисобланмайди. Масалан, хотинни талоқ қилиш, эмизадиган боласи бор аёллами роъза тутмаслиги каби." Иқтибос тугади. Бу жойда жуда ко‘п хатолар бор экан, бу китобни биродарларимиз о‘қиб, нотўғри тушунчага эга бўлмасликларини истайман. Бу каби китобларни нашрини тўхтатиш учун биз қандай ҳаракатлар қилишимиз керак?
– Ва алайкум ассалом! Бу каби масалаларни ҳал қилиш, Ўзбекистон Мусулмонлари Диний Идорасининг ваколатига киради. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Фатво Марказининг muslim.uz сайтига мурожаат қилинг.