Ассалому алайкум! 1. Бир одамнинг хунининг миқдори қанча бўлади? Бу ўлган одамнинг ёшига қараб хам белгиланадими? Илтимос миқдори керак эди.
2. Яқинда интернетда чет мамлакатларда ароқнинг устига Аллоҳ номини ёпиштириб чикарганини бир дўстимиз кўрган. Шуни мен билан тортишиб қолди, нима сабабдан ундай деб. Шу ишни қилаётганлари тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Эркакнинг хуни 1000 тилло аёлники унинг ярми.
2). Ғолиб бўлганидан кейин мағлубларни устидан хоҳлаганини қилишяптида. Албатта гуноҳга ёрдамчи бўлганидан кейин гуноҳидан ҳам насибадор бўлади. Валлоҳу аълам!