Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Инсоннинг яратилиши

14:59 / 18.09.2020 | Nosirov Samariddin | 10886

Ассалому алайкум! Яқинда Зокир Наик деган кишини маърузасини эшитиб қолдим. У инсон айтабдики ҳар бир одам яратилиши вақтида сўралар экан одам қилиб яратайликми ёки фариштами деб. Шунда инсон одам деб жавоб қилар экан, лекин бу нарса ҳозир хотирамиздан ўчириб ташланган деяптилар. Шу гап ростми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз нотўғри тушуниб олибсиз. Инсон уруғи она қорнига тушгач бир неча кун ўтиб унга вакил қилинган фаришта Аллоҳдан “Бу мухаллақами ёки ғойри мухоллақами” яъни “Чақалоқ бўлиб дунёга келсинми ёки келмасинми” деб сўрайди. Аллоҳ изн берса чақалоқ бўлиб дунёга келади. Акс ҳолда тушиб кетади. Аллоҳ таоло "Ҳаж" сурасида марҳамат қилади:  

 يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِن كُنتُمْ فِي رَيْبٍ مِّنَ الْبَعْثِ فَإِنَّا خَلَقْنَاكُم مِّن تُرَابٍ ثُمَّ مِن نُّطْفَةٍ ثُمَّ مِنْ عَلَقَةٍ ثُمَّ مِن مُّضْغَةٍ مُّخَلَّقَةٍ وَغَيْرِ مُخَلَّقَةٍ لِّنُبَيِّنَ لَكُمْ وَنُقِرُّ فِي الْأَرْحَامِ مَا نَشَاء إِلَى أَجَلٍ مُّسَمًّى ثُمَّ نُخْرِجُكُمْ طِفْلًا ثُمَّ لِتَبْلُغُوا أَشُدَّكُمْ وَمِنكُم مَّن يُتَوَفَّى وَمِنكُم مَّن يُرَدُّ إِلَى أَرْذَلِ الْعُمُرِ لِكَيْلَا يَعْلَمَ مِن بَعْدِ عِلْمٍ شَيْئًا وَتَرَى الْأَرْضَ هَامِدَةً فَإِذَا أَنزَلْنَا عَلَيْهَا الْمَاء اهْتَزَّتْ وَرَبَتْ وَأَنبَتَتْ مِن كُلِّ زَوْجٍ بَهِيجٍ۝ 

5. Эй одамлар! Агар қайта тирилиш ҳақида шубҳа қиладиган бўлсангиз, бас, Биз сизга баён қилишимиз учун сизларни тупроқдан, сўнгра нутфадан, сўнгра алақадан, сўнгра битган-битмаган бир чайнам гўштдан яратдик. Ва бачадонларда хоҳлаган нарсамизни маълум муддатгача қарор топтирармиз. Кейин сизларни гўдак ҳолингизда чиқарармиз. Сўнгра вояга етишингиз учун (тарбия қилармиз). Сиздан вафот қилиб кетадиганлар ҳам, билганидан кейин ҳеч нарсани билмай қоладиган даражада ночор умрга етадиганлар ҳам бор. Ва ерни қақраган ҳолда кўрарсан. Қачонки Биз унга сув туширсак, у сесканадир ва кўпчийдир. Ҳамда ҳар хил гўзал жуфтларни ўстирадир.
«Эй одамлар! Агар қайта тирилиш ҳақида шубҳа қиладиган бўлсангиз…» билиб қўйингки,
«…Биз… сизларни тупроқдан... яратдик»
, – демоқда.
«Сизнинг отангиз Одамни тупроқдан яратганмиз. Инсонни қуруқ тупроқдан яратган Зот ўлган одамни қайта тирилтира олмайдими?! Инсонни йўқдан бор қилган ва унга жон берган Зот энди уни ўлимдан сўнг тирилтириб, ўзи олган жонни қайта кирита олмайдими?!
«...сўнгра нутфадан... яратдик».
Инсон йўқ эди. У отасининг нутфа - спермасидан дунёга келди. Бу манийда минглаб уруғлар бўлади. Улардан фақат биттасигина онанинг тухумига урчийди. Бошқалари беҳуда йўқ бўлиб кетади. Оддий, кўзга кўринмас ушбу заррачалар билан баркамол инсон орасида қанча фарқ бор?! Ана шу заррадан одамни яратган Холиқ Аллоҳ ўлган одамни қайта тирилтира олмайдими?!
«...сўнгра алақадан...»
Араб тилида «алақа» деб, аслида, зулукка айтилади. Яқингача «алақа»ни «қотган лахта қон» деб айтиб келинган. Аммо илм ривожланиб, бачадондаги ҳомиланинг турли жараёнларини суратга олиш имкони туғилди. Шунда Қуръони Каримда «алақа» деб номланган босқичдаги ҳомила бачадонга зулукдек ёпишиб туриши маълум бўлди. Алақанинг сурати ҳақиқий зулук билан солиштирилса, уларни фарқлаб бўлмайди. Ҳомилани ўрганишда дунёда етакчи ҳисобланган америкалик ва канадалик олимлар бу ҳол билан қизиқиб, Қуръони Каримда ҳомила ҳақида келган оятларни ўрганиб чиқдилар. Ва ҳомила хусусидаги энг тўғри илм Қуръон илми эканини таъкидладилар, уни илоҳий Китоб деб тан олдилар.
Хўш, ўша зулукка ўхшаш қотган лахта қон билан инсон орасида қанча фарқ бор? Мазкур қонни бирор кишига кўрсатиб, «Келажакда мана шу сенга ўхшаган одам бўлади», – деса, ким ишонади? Лекин Аллоҳ таоло шуни қилади. Ана ўша ишни қилиб, бир парча алақа қондан одам яратган Аллоҳ ўлган одамни қайта тирилтира олмайдими?!
«...сўнгра битган-битмаган бир чайнам гўштдан...»
Ҳомила ривожланиб, лахта қон шаклидан бир парча чайналган гўшт ҳолига ўтади. Ана ўшанда унга шакл киради. Шакл кирса, битган бўлади. Шакл кирмаса, битмаган бўлади, бачадондан тушиб кетади. Ҳеч ким уни эсламайди ҳам. Энди ўша бир парча чайналган гўштга ўхшаш нарса билан инсон орасида қанча фарқ борлигини бир ўйлаб кўрайлик? Ўша гўштдан инсонни яратган Аллоҳ ўлган одамни қайта тирилтира олмайдими?!
«…Биз сизга баён қилишимиз учун… яратдик».
Яъни «Сизга қудратимиз қанчалик эканини баён қилиш учун сизни яратдик».
«Ва бачадонларда хоҳлаган нарсамизни маълум муддатгача қарор топтирармиз».
Юқорида васф қилинган босқичлар ўтганидан кейин Аллоҳ таоло хоҳлаганини онанинг бачадонида маълум муддатгача, туғилиш вақти келгунича қолдиради. Хоҳлаганини тушириб юборади. Демак, ҳомила нутфа, алақа ва бир чайнам гўшт босқичларидан ўтганидан кейин ҳам унинг ҳали одам бўлиш-бўлмаслиги аниқ эмас. Ана ўша босқичлардан ўтказган Аллоҳ унинг бола бўлишини хоҳласа, онанинг бачадонида қолдиради. Хоҳламаса, тушириб юборади. Ана шуларга қодир Зот ўлган одамни қайта тирилтира олмайдими?!  ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat