Дунё Абу Бакрга боқмади, Абу Бакр ҳам дунёга боқмади. Дунё Умарга боқди, аммо Умар унга қиё ташламади. Биз эса дунёга ботиб қолдик. Ушбу сўзларнинг муаллифи (Муовия ибн Абу Суфён). Ушбу фикрда нима назарда тутилган? Яъни, дунё Абу Бакрга боқди, Умарга боқмади дейилганда?
Дунёни бир хотин деб олинса Абу Бакр барибир мени олмайди деб дунё совчи ҳам бўлмади. Умарга совчи бўлди, у эса қиё боқмади. Бу гаплардан улар мол дунё тўплаган эмас деган гап мутлақо нотўғри. Ғайридинлар Ислом аҳлига Аллоҳга энг муқарраб инсон деб чулчут бир инсонни образини тақдим қилишга ҳаракат қилишади. Улар энг муқарраб инсон қўлида ҳеч вақоси йўқ, соч соқоли пахмайган, йиртиқ яамоқ кийим киядиган, одамлар билан муроса қилмайдиган, бир бурчакда ўтириб фақат ибодат қилиб, ўзгаларга боқиманда бўлган, одамларни дуо қилиши эвазига берадиганига тирикчилик қиладиган шахсни мақтаб кўрсатишга ҳаракат қилишади. Тириклигида жаннатийлиги башорат қилинган 10 саҳобанинг 7таси ва охирида қолган ҳаммалари мисли кўрилмаган даражада бой бўлганлар. Абу Бакр Сиддиқ. Ниҳоятда катта тижоратчи ва Ислом ривожига моллари билан мисли кўрилмаган фойда келтирган шахс. Ҳазрати Усмон, ҳозирги кунга таққослаганда милардер инсон бўлганлар. Абурроҳман ибн Авф у зот ҳам ашараи мубашшаранинг биттаси бўлганлар. У киши мултимилиардер бўлганлар, Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин. Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ “Тароше” китобида саккизта саҳобий 32 минг қул озод қилганларини ёзганлар. Қолган 124.000 саҳобийни тасаввур қилиб кўраверинг. Улар билан бошқаларнинг ўртасида ажралиб турадиган нарса биттадир, улар роса дунёни топишди, роса сарфлашди, лекин дунёга заррача муҳаббат қилишмади. Яъни дунёга уйланишмади. Валлоҳу аълам!