Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, хўжайиним илтимослари билан савол ёздим. Чунки қилган ишларидан қаттиқ пушмондалар. Саволим шундайки у киши “Тушиниб тушинмай айтилинган талоқни Худо кечиради. Бундан кейинги ҳаётимни фақат тавбада Аллоҳдан қаттиқ кечирим сўраб Аллоҳга қасам ичиб яшасак бўладимикан? Шунда фарзандларимизга зиён бўлмасмикин” деб сўраяпти. Бунга қандай маслахат берасизлар деб сўрамоқчидим.
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло Қуръонда бўлмайди деб айтиб турса, биз ҳам шариатда бошқа йўли йўқ деб айтаётган бўлсак иймонли киши Аллоҳнинг амрига бўйинсуниши керак. Валлоҳу аълам!