Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳга олиш

00:00 / 27.06.2007 | eski savollar | 3336
Ассалому алайкум Шайҳ ҲазратлариБир танишим сиздан савол сораттриб юборди.Бир аёл бор экан, уни эри бир ярим йилдан бери бошқа миллатга мансуб аёл билан юриб кетган экан. Энди у аёлни 3 та боласи бор. Эридан бир ярим йилдан бери дарак ёқ. Ҳатто талогини бермасдан кетиб қолган. Аёл 3 фарзанди билан қайнанасиникида туради. Энди эридан дарак болмагани учун у аёл қандай қилиб турмушга чиқса болади?Танишим шу аёлга уйлана оладими? Агар уйланмаса бу аёлга ва уни 3 фарзандига ким қариди? Қанақа қилиб талоқ олса болади? 3 фарзандли аёлга яҳши муносиб мо'мин эр бор. Жоҳил эри талогини бермасдан 3 фарзанд билан ташаб кетган.Сизнинг жавобингиз жуда ҳам муҳим. Жавобингиз олингандан кегин шунга қараб иш корилади. Сабрлик билан кутамиз.Раҳмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аввало аёл ва унинг якинлари эрни кидиришлари керак. Уни топиб, масалани хал килишади. Агар топилмаса, камида тўрт йил кутиши керак. Ундан сўнг ажрашга ариза беради. Кариндошлари, махалла ва илмли кишилар ила мажлис килинади. Ўшанда лозим топилса, аёл билан эри орасидаги никох бузилгани эълон килинади. Аёл идда ўтиради. Иддаси чикканидан кейин бошка эрга тегса бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat