Ассалому алайкум! Ман шифокорман. Иш вақтимизда бизга хушсиз беморлар келади. Аёллар ҳам эркаклар ҳам келади. Кўпинча уларни кийимини алмаштиришга тўғри келади. Бу ҳолатнинг гуноҳлигини билмоқчи эдим?
– Ва алайкум ассалом! Аёлларга аёллар, эркакларга эркаклар хизмат қилиши шарт. Устига нарса ташлаб ечинтириш мумкин. Валлоҳу аълам!