Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳиим.Ва алайкум ассалом. Қуръон ўқишда мусҳафларда кўрсатилган белгиларга риоя қилиш лозим. Айрим мутаҳассис кишилар, араб тили, тафсир ва қироат илмларидан етарли билимга эга бўлган қорилардан агар сиз билган мусҳафларга кўра вақф аломати йўқ ўринда тўхташ кузатилса, бунда у маълум билимга асосланган бўлиши ҳам мумкин.Сиз ўзингиз олган таълим асосида иш кўраверинг, ўша ўзи тўғри. Кўпчилик кишиларда илм етишмаслиги ёки бепарволик сабабидан қироат асносида вақф қоидаларига риоя қилмаслик ҳолатлари кузтилиши бор. Агар лозим бўлса, бу нарсани уларнинг ўзларига одоб билан, савлога ўхшаш оҳангда етказиб қўйилса, яхши бўлади. Аммо "Фотиҳа" сурасидаги сиз айтган жойда вақф қилиш ҳам, қилмаслик ҳам мумкин. Чунки, "бисмиллаҳ"ни "Фотиҳа"дан санамаган уламолар наздида мазкур ўринда оят тамомланган ҳисобланади. Дуода бардавом бўлинглар, биз ҳам дуодамиз. Валлоҳу аълам.