Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, ҳурматли Шайх ҳазратлари. Қуръоннинг илмий мўжизалари то қиёматгача тугамаслигига ҳозир барча мусулмонлар ишонамиз. Агар бир кишига шундай Қуръоний мўжиза кашф бўлса у киши нима қилиши лозим? Уни оммага айтаверадими ёки бирор ташкилотга бу тўғрисида билдирув қиладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат!