Ассалому алайкум! Киши ўзи учун (ишини ривожланиши, фарзанд кўриши, соғлик ва бошқа масалаларда) масжидга бориб, у ердаги имом домла ёки бошқа домлалардан дам солиб қўйиш борасида ёрдам олса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бундай қилмаслик керак. Таҳоратни қилиб, намоз ўқиб тўғридан тўғри Аллоҳнинг ўзидан сўраш керак. Валлоҳу аълам!