Ассалому алайкум! Биз намоз вақтларини билдирувчи бир дастур яратаётган эдик. Алҳамдулиллаҳ дастур ҳали якунланиб улгурмасидан қисқа вақтда анчагина оммалашиб улгурди. Шу ишни бошлашдан аввал, ниятим холис эди. Ҳозир борган сари ниятим ўзгариб обрў шараф учун, ўзимдан ўзим ҳурсанд бўлиш учун қилаётгандек туюламан. Ва шу дастур ҳаёлимни жуда ҳам чалғитиб юборади. Ҳуддики, дунёдаги энг яхши ишни қилябман. Амалим ҳабата бўлиб, кетаётгандек туюлади. Ёрдам беринглар.
– Ва алайкум ассалом! Сиз амалингизни холис Аллоҳ розилиги учун қилинг. Қалбни алоҳида тарбияси билан машғул қилинг. Мусулмон киши яхши иш қилса хурсанд бўладида. Чунки ҳар бир яхшилик жаннатга уланган. У амал қилинган инсоннинг қалбига бир хурсандчилик етади. Гуноҳлар эса дўзахга уланган, шунинг учун гуноҳ қилган инсон қалбида ғашлик, кирлик пайдо бўлади. Валлоҳу аълам!