Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дам солиш жоизми?

00:00 / 23.01.2007 | eski savollar | 13498

Бисмиллаҳ!
1.Ўғлим ва аёлимга Қуръон сураларидан ўқиб дам солсам бўладими?
2.Мумкин бўлса қайси сура ва оятларни ўқиганим маъқул?
3.Дам солдиришга қори, имом, домлалар ёки шу иш билан шуғулланувчиларга олиб бориш шартми?
4.Мен аёлимга Қуръондан ўқиб дам солганимдан кейин у менга назр, ихлос, ёки пул ёки шунга ўхшаш нарсалар бермаса, мен касал, ёки унинг юки менга ўтиб қолиши мумкинми?5.Кўпинча масжидларга кириб имомларга ўзимни Қуръон сураларидан ўқиб қўйишни илтимос қиламан ва сўнгида уларга атаган пулимни беришим жоизми?
6.Баъзи домлалар ўқитишга келмаган оила азоларим расмини ҳам сўрашади ва ўша расмдан ўқишади шу жоизми?
7.Баъзи домлалар Ясин сурасини ўқиётганда ҳар мубиндан сўнг пуфлаб дам солишади, шу жоизми?
8. Баъзилар пичоқ, новда, ёки тасбеҳ билан уриб дам солишади ёки қўл билан орқа белингизга уриб қоқишади, шу жоизми?
9.Ва улар ўқиётганда кўп кекиришади ва айтишадики, юкингиз кўп экан, амал иссиқ совуқ бўлган дейишади.
10. Кейин яна кинначи аёллар, кинна солиши жоизми?
Аллоҳга беҳисоб шукроналар бўлсин! Жавобларингизни муштоқлик билан кутамиз. Катта раҳмат!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ассалому алайкум! 1. Бўлади.
2. Фотиҳа, Ихлос, Каафируун, Фалақ, Нас, Оятул курсийга ўхшашларни.
3. Шарт эмас.
4. Мумкин эмас.
5. Ўзингизга ўзингиз дам солинг.
6. Жоиз эмас.
7. Жоиз.
8. Жоиз эмас.
9. Бу каби гапларнинг ҳаммаси бекорчи. Сиз намоз ўқиб, ўзингизга ўзингиз дам солиб, Аллоҳга дуо қилиб юраверинг. Булардан кўра динингиз ва дунёнгиз учун фойдали нарсаларни ўрганинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat