Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо

21:36 / 06.08.2021 | John Erg | 462

Ассалому алайкум! Мен шу дуоларни зикр қилсам бўладими: "Аллоҳумма атина фид-дуня ҳасанатав вафил ахирати ҳасанатав вақина ъазабан-нар" ва «Аллоҳумма инний асъалука ҳуда ваттуқо вал ъафофа вал ғина».


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Араб тилини биладиган одамга ўқиб бериб текширтириб олинг.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ السَّائِبِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ بَيْنَ الرُّكْنِ الْيَمَانِي وَالْحَجَرِ: رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي اْلآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ. رَوَاهُ أَحْمَدُ وَأَبُو دَاوُدَ وَالْحَاكِمُ 

Абдуллоҳ ибн Соиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рукни яманий ва ҳажарнинг орасида: «Роббимиз, бизга яхшиликни бу дунёда ҳам, охиратда ҳам бергин ва бизни дўзах азобидан сақлагин» деяётганларини эшитдим.
Аҳмад, Абу Довуд ва ҳоким ривоят қилишган.
Шарҳ: Бу дуо мусулмонларнинг дуоси бўлиб, улар Аллоҳ таолодан икки дунёнинг яхшилигини сўрайдилар. Динсизларга ўхшаб, фақат бу дунёнинг ҳою ҳавасини сўрамайдилар ёки баъзи тоифаларга ўхшаб, фақат охиратни ўйлаб, бу дунёни эсдан чиқармайдилар.
Бу дуода юксак одоб ҳам ёрқин кўриниб турибди. Сўраладиган нарсани тайин қилиб номини айтмасдан, умуман «яхшилик» деб айтилмоқда. Аллоҳ таолонинг Ўзи яхшиликнинг нималигини яхши билади.
Имом Ибн Касир: «Ушбу дуо дунёдаги барча яхшиликларни ўзида жамлаб, ёмонликларни четлатган», деганлар.
Ибн Мурдавайҳ Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам:
«(Байтуллоҳнинг) бурчагидан ҳар ўтганимда «Омин» деб турган фариштани кўрдим. Унинг ёнидан ўтсангиз «Роббана атина фиддуня ҳасанатан ва фил ахироти ҳасанатан ва қина азабан-нар» дуосини ўқинглар», деганлар.
Ибн Абу ҳотим Абу Толутдан қилган ривоятда:
«Анас  ибн  Молик  ҳузурида  эдик.  Собит  у кишига:
«Биродарларингиз дуо қилишингизни сўрашяпти», деди. Анас ибн Молик «Роббана, атина...» (дуоси)ни ўқидилар. Бир муддат гаплашиб ўтирдилар. Туришмоқчи бўлишганда:
«Эй Абу ҳамза, биродарларингиз туришмоқчи, уларни бир дуо қилсангиз, деди.
Шунда Анас ибн Молик:
«Сизларга ишларни майдалаб беришимни хоҳлайсизми?! Агар Аллоҳ сизга бу дунё ва охиратнинг яхшилигини бериб, дўзахнинг азобидан сақласа, яхшиликнинг ҳаммасини берган бўлади-ку», дедилар.

وَلابْنِ مَاجَهْ: عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: وُكِلَ بِالرُّكْنِ الْيَمَانِيِّ سَبْعُونَ مَلَكًا فَمَنْ قَالَ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَاْلآخِرَةِ رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي اْلآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ قَالُوا آمِينَ 

Ибн Можанинг ривоятида:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Яманий рукнига етмиш минг фаришта вакил қилинган.  Ким: «Аллоҳумма, инни асъалука ал-афва вал афията фиддуня вал охираҳ. Роббана, атина фиддунйа ҳасанатан ва фил ахироти ҳасанатан ва қина азабан-нар» деса, улар, омийн, дейдилар», дейилган.
Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat