Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ

00:00 / 11.10.2011 | eski savollar | 2336
Хазрат, соғ - саломатмисиз? Хазрат, синглим жуда мушкул ҳолатда турибди. Турмуш қурганига 6 йилдан ошди, лекин Аллоҳ фарзанд неъматига мушарраф этмаяпти. Медицина ходимларнинг гапи бўйича эр - хотинларнинг қони бир - бирига тўғри келмас эмиш. Бечора синглим фарзандли бўлишни жуда истаб сиқилиб кетди, эрини ҳам ўйлаб баттар аҳволи жуда танг. Чунки эри бошқа аёлга уйланса фарзандли бўлиши мумкин.Болалар уйидан бола харакат қиламиз десак, уйдагилари кўнишмаяпти. Лекин оиласи исломда маҳкам.Эр - хотинлар бир - бирлигидан айрилишни ҳам исташмайди.Савол:1) Мен синглим учун аёлим билан фарзандли бўлсак иншАллоҳ, уни синглимга берсак бўладими?2) Шу ҳолатда эри синглимга талоқ беришга ҳақлими? (агар синглимни ўзи сўраб олсачи)Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Эр талоқ беришга ҳақли. Аёл ажрашни сўраса ҳам бўлади. Яхшироқ табибларга кўрсатиш яхши бўлади. Аллоҳнинг Ўзидан астойдил сўрашсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat