Ассалому алайкум! Қайнона "орқали"лигини айтиб, ўзидан ўзи улага ким иссиқ совуқ қилганини билишини айтиб, кўпчилик одамларни айбини айтиб ғийбат қилса, оддий одамларга номаълум болган нарсаларни билишини даъво қилса, уларни эшитган одам ҳудди фолбинни гапини эшитгандай гуноҳкор бўлиб қолмайдими? Бу ҳолат ҳар куни такрорланса, эшитмаса ҳурматсизлик бўлса?
– Ва алайкум ассалом! Эшитмаслик қайнонага ҳурматсизлик бўлгани билан эшитиш Аллоҳга ҳурматсизлик бўлади. Аллоҳ ғийбатдан узоқда бўлишга буюрган. Валлоҳу аълам!