Ассалому алайкум! Банда намоз ўқимасада лекин ҳар куни зикр, истиғфор ва саловатларни кўп-кўп айтиб юрса, буни ҳукми қанақа бўлади? Бандасига ваъда қилинган нарсалар бериладими зикр ва саловатлардаги? Гуноҳлари тўлиқ мағфират қилинаверадими? Илтимос тўлиқ жавоб ёзсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир қолдирган қарзи учун узундан узоқ азобда бўлади. Зикр ва саловатларнинг савобини олади. Қиёмат куни энг биринчи сўраладиган амал намоз бўлади. Ўқимаганда фарзни тарк қилганнинг гуноҳи бўлади. Булар бири бошқасини ўрнини тўлдирадиган амаллар эмас. Валлоҳу аълам!