Ассалому алайкум! Мен россияда ишлайман. Бу ерда устачилик қиламан, мен ишлаган одамларим руслар, яъни ароқ сотиш, судхўрлик шунга ўхшаган ишлар билан шуғулланса мен улардан ишлаб оладиган пулим менга халол бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Сизга ҳалол бўлади. Улар мусулмон учун ҳаром бўлган нарсалар. Уларнинг динида эса булар ҳаром эмас. Валлоҳу аълам!