Ассалому алайкум! Савол-жавобдан иқтибос :
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Аёлларни ҳар хил нақшлар билан қўлига хина қўйиши дурустми?
Дуруст.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Иқтибос тугади.
Саволим, кўча-кўйда ҳамми?
Ва алайкум ассалом! Қўйиш дуруст, лекин аёллар номаҳрамларга аврат жойларини кўрсатиш жоиз эмас. Аврат бўлмаган жойларидагиси фитнага соладиган бўлса, кўрсатиши жоиз эмас. Қўлларига ҳинно қўймаслик, бир навъ аёллар ўзларини эркакларга ўхшатиш ҳисобланади. Ҳадисда бундан қайтарилган.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رضي الله عنه: أَوْمَتِ امْرَأَةٌ مِنْ وَرَاءِ سِتْرٍ بِيَدِهَا كِتَابٌ إِلَى النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم فَقَبَضَ يَدَهُ، فَقَالَ: مَا أَدْرِي أَيَدُ رَجُلٍ أَمْ يَدُ امْرَأَةٍ؟ قَالَتْ: بَلْ يَدُ امْرَأَةٍ، قَالَ: لَوْ كُنْتِ امْرَأَةً لَغَيَّرْتِ أَظْفَارَكِ بِالْحِنَّاءِ. رَوَاهُمَا أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир аёл парда ортидан қўли ила Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мактуб узатди. Бас, у зот қўлларини тортдилар ва:
«Билмадим, бу эркакнинг қўлими, аёлнинг қўлими?» дедилар.
«Аёлнинг қўли», деди у.
«Аёл бўлсанг, тирноқларингга ҳинно қўйиб олсанг бўлмасмиди», дедилар у зот».
Иккисини Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Яққол кўриниб турибдики, Исломда аёл кишиларнинг ўзларига қарашларига, гўзаллик ва латофатларини турли йўллар билан сақлаш, парвариш қилишларига катта эътибор берилган. Ҳаддан ошмай, меъёрида пардоз ишларининг ўрнига қўйилиши тарғиб қилинган.(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!