Ассалому алайкум! 2 кун олдин тушимда эхтиломни хам уйғонганимда намликни хам кўрмадим, бавл қилаётганимда бир оз қисилиб ачишиш билан келди буни зарари йўқми ёки ғусл вожибмиди? Маний келса брибир отилиб чиқиш керак эди(энди хеч хаёлимдан кетмаяпти бу васвасами деб ўйлаб қолдим). 2. Шу орада 4 кишилик жамоатга хам имомликка ўтган эдим(уларни ёши катта кишилар) уларга қазосини ўқиб олинг десам малолланиб қолишлиги мумкун. Уларга қандай тушунтирсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Аввало ўша чиққан нарсани нималигини билиш керак. Агар бунақа ҳолат кўп бўлаётган бўлса ўша нарсани анализ қилиб текшириб кўриш керак. Туш ҳам бўлмаса турганда намлик ҳам бўлмаса ич кийимни текширса унда ҳам бўлмаса ғусл вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!