Ассалому алайкум! Ҳурматли биродарлар. Аллоҳим сизлардан рози бўлсин. Авалги саволимни жавоби учин раҳмат. Бугунги саволим шундан иборат. Мен танийдиган ерда шундай одамлар бўлиб, ота боболари пирлар ва ҳо казо. Ўшалар билан улар ҳатто фосиқ ва пияниста бўлсалар ҳам ҳамма ҳурмат қилади, икки қўллаб кўришади ва улғлашади. Ўша нарса тўғрими? Улар қандай бўлишидан қатъий назар мен уларни ота-боболари ҳурматидан ҳурмат қилишим керакми? Агар уларни ўзи ва хулқидан келиб чиқиб ҳурмат қилмасам гуноҳкор бўлмайманми?
Ва алайкум ассалом! Инсоннинг ҳар бир сўзи ва ҳар бир қилган амали бирор бир ҳикматни, дунё ва охиратда бўладиган фойда ва савобни кўзланган бўлиши керак. Ундай инсонларни ота-боболари халққа уўп маърифат тарқатган, тўғри йўлга бошлаган бўладилар. Мусулмонликнинг ҳаққи уларни ҳам тўғри йўлга бошлашликдир. Тўғри йўлга бошлаш уларга панду-насиҳат қилиш билан фойда берса, ўшани қилиш керак. Агар таъзир бериш орқали бўлса, таъзир бериш керак. Сиз уларни эҳтиромини тарк қилишингиз уларни тўғри йўлга бошласа, тарк қилинг. Шундай халққа маърифат тарқатган инсонларнинг зурриётлари маърифатга муҳтож бўлган вақтда уларни ташлаб қўйиш яхши иш ҳам эмас. Валлоҳу аълам.