Ассалому алайкум! Қариялар дуо қилишганда йигит пири қўлласин, у қўлласин, бу қўлласин деб кўп дуо қилишади. Ўша пайт ичимда Аллоҳ қўлласин, Аллоҳ қўлласин деб ният қилиб тураман. Буни ширклигини тушунган холда яна нима қилишимиз керак бўлади? Яна дуоларида фарзанд, навараларини "Аллоҳга омонат, омонатга хиёнат қилмасин" деб дуо қилишади. Бу қанчалик тўғри дуо?
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳам нотўғри. Ўзига “сиз ҳам шу ёшда ўғри бўлманг” десангиз жаҳли чиқади. Валлоҳу аълам!