Ваалайкум ассалом! Вафот топган инсоннинг кийимлари қолдирган меъроси ҳисобланади. Унда ҳамма меросхўрларнинг ҳаққлари бор. Шунинг учун сиз индамасдан олиб кетишингиз ва ундан фойдаланишингиз бировнинг яъни бошқа меросхўрларнинг мулкидан фойдаланиш ҳисобланади. Бу эса ҳалол эмас. Агар вафот топганнинг балоғатга етмаган ўз пуштидан бўлган болалари бўлса азоби янада қаттиқроқ бўлади. Чунки уларни берган розилиги ҳам ўтмайди. 10 фоиз 100 фоиз, оқ рўмол, кўк рўмол деган гаплар нотўғри. Валлоҳу аълам!