Ассалому алайкум! Илтимос қуйдаги дуони арабча матнини крил ёзувда ёзиб берсангиз. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Фотима розияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб ходим сўради. Шунда у зот унга: «Эй, Аллоҳим! Эй, етти осмоннинг роббиси ва улуғ аршнинг роббиси! Эй, роббимиз ва барча нарсанинг роббиси! Эй, Таврот, Инжил ва Қуръоннинг нозил қилувчи! Эй, донни ва данакни ёрувчи! Мен Сендан Ўзинг пешонасидан тутувчи ҳар нарсанинг шарридан паноҳ тилайман. Сен аввалсан! Сендан олдин ҳеч нарса йўқ! Сен охирсан! Сендан кейин ҳеч нарса йўқ! Сен зоҳирсан! Сендан устун ҳеч нарса йўқ! Сен ботинсан! Сендан пастда ҳеч нарса йўқ! Мени қарзимдан қутқар! Мени фақирликдан бой қил!» дегин дедилар». Муслим ва Термизий ривоят қилган.
– Ва алайкум ассалом! Кирил ҳарфлари араб тилидаги товушларни тўлиқ ифодалаб бера олмайди. Ўзингизга яқин ердаги аҳли илмга мурожаат қилиб дуони тўғри талаффуз қилишни ўрганиб олинг. Овоз ёзиш қурилмасига ёздириб олсангиз ҳам бўлади.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَتْ فَاطِمَةُ عَلَيْهَا السَّلَامُ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ تَسْأَلُهُ خَادِمًا، فَقَالَ لَهَا: قُولِي اللَّهُمَّ رَبَّ السَّمَوَاتِ السَّبْعِ وَرَبَّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ، رَبَّنَا وَرَبَّ كُلِّ شَيْءٍ، مُنْزِلَ التَّوْرَاةِ وَالْإِنْجِيلِ وَالْقُرْآنِ، فَالِقَ الْحَبِّ وَالنَّوَى، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ كُلِّ شَيْءٍ أَنْتَ آخِذٌ بِنَاصِيَتِهِ، أَنْتَ الْأَوَّلُ فَلَيْسَ قَبْلَكَ شَيْءٌ، وَأَنْتَ الْآخِرُ فَلَيْسَ بَعْدَكَ شَيْءٌ، وَأَنْتَ الظَّاهِرُ فَلَيْسَ فَوْقَكَ شَيْءٌ، وَأَنْتَ الْبَاطِنُ فَلَيْسَ دُونَكَ شَيْءٌ، اقْضِ عَنِّي الدَّيْنَ وَأَغْنِنِي مِنَ الْفَقْرِ. رَوَى هَذِهِ الثَّلَاثَةَ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Фотима алайҳассалом Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, ходим сўради. Шунда у зот унга:
«Аллоҳим! Эй етти осмоннинг Робби ва улуғ аршнинг Робби!
Эй Роббимиз ва барча нарсанинг Робби!
Эй Таврот, Инжил ва Қуръонни нозил қилувчи!
Эй донни ва данакни ёрувчи! Мен Сендан Ўзинг пешонасидан тутувчи ҳар нарсанинг шарридан паноҳ тилайман.
Сен аввалсан! Сендан олдин ҳеч нарса йўқ!
Сен охирсан! Сендан кейин ҳеч нарса йўқ!
Сен зоҳирсан! Сендан устун ҳеч нарса йўқ!
Сен ботинсан! Сенинг ортингда ҳеч нарса йўқ!
Менинг қарзимдан қутқар! Мени фақирликдан бой қил!» дегин», дедилар».
Ушбу учтани Муслим ва Термизий ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!