Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Умра зиёратида сочни олдириш

09:46 / 17.12.2019 | YusufAliev | 2718

Ассалому алайкум! Аллоҳни инояти билан умри зиёратида бўлиш насиб этди. Умра амалларини тугатганимиздан сўнг, сочни у ер бу еридан қисқартиб олдик. 3-4 маротаба ўтган қариндошларим номига хам умра амалларини бажариб охиргисида сочимни олдирдим. Демак 5 марта умра зиёратини бажардим. Уйга қайтганимиздан сўнг бир хожи ака, бизнинг мазхабда сочни камида 4дан 1ни қисқартириш керак, бўлмаса жиноят бўлади. Жиноят Маккада бўлгани сабаб фидяни хам Маккада хар бир умра учун 1 қўй олиб бериш керак деб юракка ғулғула туширди. Илтимос шунга ойдинлик киритсангизлар. Олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳожи ака тўғри айтибди. Ҳар бир қилинган умранинг охирида сочни олиш вожиб эди. Узун бўлса қисқартиришингиз жоиз эди. Сиз айтганингизда у нарса топилмаган. Энди бешта қўйнинг пулини умрага кетаётганларга бериб Минода сўйдиришингиз шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat