Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрим рухсат бермайди

09:12 / 18.12.2019 | Iroda | 1049

Ассалому алайкум! Мен турмушга чиқиб бошқа туманда тураман. Уйда қолган ота-онам қариб қолган ва ёлғизлар. Турмуш ўртоғимга уларни кўриб келгани бориб келай, бирор юмуши бўлса, қилишиб қайтаман десам, ҳеч рухсат бермайди. Рухсат берган тақдирда ҳам катта фарзандимни олиб қолади. Динимизда эр рухсат бермаган жойга бормаслик керак дейишган, жўнатмагунча бормайман-у, лекин ҳа деганда рози бўлавермайди. Вазиятни тушунмайди ҳеч. Кўпинча шу масалада тортишиб қоламиз. Шунақа вазиятда қандай йўл тутган маъқул? Бу каби ҳолатларда эркакларимизга динимиз нима дейди? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бир ҳафтада бир уларни зиёратига бориб туришга ҳаққингиз бор. Талоқдан эҳтиёт бўлинг. Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг “Бахтиёр оила” китобини олиб эрингизга ўқитинг. Китобни маҳалладаги одамлардан ҳам китобни топишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat