- Зинодан туғилган боланинг ўзида айб йўқ. Айб зинокорларда. Ундай болани боқиш керак. Минг афсуслар бўлсинки, одамлар орасида зинога бўлган нафрат туфайли бўлса керак, мазкур болалар ҳақида турли ёмон гаплар кўпайиб кетган. Аммо шариатда кишининг ўзига ва иймону амалига қараб баҳо берилади. Сиз иккиланмай режангизни амалга оширинг. Бир оила ўзлари бола кўрганда болаларига қўшиб яна бир болани боқиб олдилар. Ҳаммамиз мазкур оилага ташаккурлар айтдик.