Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаррохман, дорихоначилар билан ишлайман

08:11 / 18.12.2019 | Abdullox | 354

Ассалому алейкум Мен бир касалхонада котта врачман. Жаррохман, бу ишим учун мен ойлик оламан. Ойлигим яхши ва яна бир ишим бор. Бу ишим дорихоначилар билан алоқам бор, улар менга бирор бир дорини олиб келиб шу дори фалон фалон нарсаларга даво бўлади дейди. Ростданхам шундай ва биз келишамиз дорипуруш айтади, шу дорини ёзасиз беморларга ва сизга хам бундан улуш бўлади. Битта беморга ёзган рецептиз учун фалон сўм сизга берилади дейди ва биз келишамиз. Мен шу дорини ёзаман ва хар ойнинг бошида менга аталган суммани олиб кириб беради. Шу бундай дорипурушлар билан икки учтаси билан ишлайман. Шу ишим орқасидан топган пулим халолми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кераксиз ёки у беморга зарур бўлмаса ҳам ёзиб берсангиз аввало пулига хиёнат қилган кейин беморнинг ҳаққига хиёнат қилган бўласиз. Сизга бўлган “Ишонч” деган омонатга хоинлик қилган бўласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat