Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Терини ошлаш

20:49 / 24.09.2022 | Abdul | 952

Ассалому алайкум! Харом олган молнинг терисини ошлаш нима дегани?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “Кифоя” китобида бундай дейилган:

Ҳар бир ошланган тери пок бўлади. Фақат, чўчқа ва одамнинг териси бундан мустасно.
Бунда ошлашнинг барча турлари кўзда тутилган. Нима қилса ҳам терининг қўланса ҳидини оладиган ва уни бузилишдан сақлайдиган нарса бўлса, кифоя.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маймунанинг озод қилган чўрисига садақадан берилган қўйнинг ўлигини кўрдилар ва:
«Бунинг терисидан манфаатлансангиз-чи!» – дедилар. Улар:
«Бу ҳаром ўлган», – дейишди.
Ул Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уни емоқ ҳаромдир», – дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«У киши: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Вақтики, ошланмаган тери ошланса, батаҳқиқ, пок бўлур», деганларини эшитганман», деганлар».
Бошқа бир ривоятда:
«Қайси бир ошланмаган тери ошланса, батаҳқиқ, пок бўлур», дейилган.
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Демак, тери ошлаш билан пок бўлар экан. Ошлаб пок қилиб олгандан кейин ундан турли мақсадларда фойдаланса, бўлаверади.
Фақат, ҳурмати юзасидан одамнинг териси ва асли нажас бўлгани учун чўчқанинг териси бундан истисно қилинган.
Териси ошлаш билан пок бўладиган нарса, уни (шаръий) сўйиш ила пок бўлади. Шунингдек, гўшти ҳам, гарчи ейилмаса ҳам. Бўлмайдигани, бўлмайди. Ўлимтикнинг жуни, тиши ва пайи покдир. Шунингдек, инсон ҳам.
Бу бобдаги «пок» сўзи «ифлос»–«нажас» сўзининг зиддидир. Ҳеч қачон ҳалол маъносини билдирмайди. Бир нарса пок бўлиши ва айни пайтда ҳаром бўлиши мумкин. Мисол учун, ҳаром ўлган қўйнинг териси ҳаром, аммо уни ошласа, пок бўлади. Унинг устида намоз ўқиса, бўлаверади.
Ўзи ҳаром бўлса ҳам териси ошлаш ила пок бўладиган ҳайвоннинг ўзи ҳам пок бўлади. Ўша ҳайвоннинг гўшти ҳаромлиги учун ейилмаса ҳам, сўйилгани учун пок бўлади. Яъни ўша гўшт бирор жойга тегса уни нажас қилиб қўймайди. Ўша ерни ювиш ҳам лозим бўлмайди.
«Бўлмагани, бўлмайди» дейилгани, териси ошлаш ила пок бўлмайдиган ҳайвонни шаръий йўл билан сўйилса ҳам, на ўзи ва на гўшти пок бўлмайди. Унинг ҳалол бўлмаслиги турган гап-у, аммо пок ҳам бўлмайди. Бунга ёрқин мисол чўчқадир. Бутун бошли борлиғи билан нажас бўлгани учун ҳам, унинг ҳеч бир ери ҳеч қайси амал билан ҳам пок бўлмайди. Бинобарин, чўчқанинг қаерига бўлса-да теккан кийим ёки баданни камида уч марта ювиб поклаш зарур. Айни чоғда, чўчқанинг ҳеч бир нарсасидан буюм сифатида ҳам фойдаланиб бўлмайди.
Қуйидаги жумлада ўзи ҳаром ўлган ҳайвоннинг баъзи аъзоларининг ҳукми баён қилинади.
Ўлимтикнинг жуни, тиши ва пайи покдир.
Уламоларимиз мазкур уч нарсага ўлимтикнинг пати, туёғи, шохи каби нарсаларини ҳам қўшганлар.
Дора Қутний Ибн Аббоснинг ҳадисидан Абдулжаббор ибн Муслим орқали ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлимтикдан фақат унинг гўштини ҳаром қилганлар. Аммо териси, жуни, тукининг ҳечқиси йўқ».
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига:
«Эй Савбон! Фотимага пайдан қилинган мунчоқ ва фил суягидан бўлган билакузук сотиб олиб кел», – дедилар».
Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.
Ҳанафий мазҳабининг бу борадаги умумий қоидаси «Чўчқадан бошқа барча ҳайвонларнинг қон оқмайдиган бўлаклари, у тирикми, ўликми ёки гўшти ейиладиганми, ейилмайдиганми, покдир». Шунга биноан, суяк ҳам покдир.
Йиртқич қушлар, сичқон, чаён ва мушук каби ҳайвонларнинг сўлаклари макруҳ.
Чўчқа, ит ва йиртқич ҳайвонларнинг сўлаги ҳам, улар теккан сув ҳам нажасдир.
Одамнинг сўлаги пок. Фақат, ароқ ичганда оғзи нажас бўлгани учун, унинг оғзидаги ва оғзи теккан нарсалар ҳам нажас бўлади. У оғзидаги нажосатни кетказиш учун уни ювмоғи, сув ичмоғи ёки тупугини уч марта ютмоғи даркор.
Тухум ҳам покдир. У билан кийим ёки сув нажас бўлиб қолмайди. Аммо ўша сув билан таҳорат қилиш макруҳдир.
Пашша, қурт, чумоли, чаён, ари, бурга каби қони йўқ қуруқлик ҳайвонлари покдир.
Гўшти ейиладиган ва ҳавода туриб тезак ташлайдиган кабутар, чумчуқ каби қушларнинг тезаги покдир. Қадимдан Масжидул ҳаром ва бошқа масжидларда кабутарлар боқилиб келган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг устларига кабутар тезак ташлаганда, артиб юбориб, намоз ўқиганлари маълум. Худди шундай ҳолат Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг устиларига чумчуқ тезак ташлаганда ҳам бўлган.
Шунингдек, имом Абу Ҳанифа ва Абу Юсуфнинг наз­дида, гўшти ейилмайдиган ва ҳаводан тезак ташлайдиган лочин, қирғий ва қарға каби қушларнинг тезаги ҳам пок. Яъни уч марталаб ювмасдан, артиб ташлаб, намоз ўқиса, бўлаверади.
Балиқнинг қони покдир. У аслида қон эмас.
Шунингдек, ҳайвон сўйилгандан кейин томирлари ва гўштида қоладиган қон ҳам покдир.
Шунингдек, инсон ҳам. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat