Ассалому алайкум! Ман сизлардан ҳалол бўлмаган(чўчқа гўшти ва шунга ўхшаш) таомларни етказиб бериш харомлиги ҳақида фатво олган эдим. Мусофир юртдамиз, асосан юртдошларимиз етказиб бериш ва такси хизматларида ишлашади. Етказиб бериш ҳақидаги фатвони жўнатганимда далил сўрашди. Улар ҳам бошқа уламолар мумкин деган фақат ароқ, спиртли ичимлик бўлмаса бўлди деган гапни олдинга суришди. Шунга агар иложи бўлса, харом бўлган таомларни етказиш мумкин эмаслигини далиллаб берсангиз ва ман уларга етқазардим.
2. Мам ҳозирда такси хизматига ўтдим. Етказиб бериш хизматидан сўмка қолган. Шуни шу соҳада иш ва документ йўқлигидан ишлаётган биродаримга берсам бўладими?
3. Баъзи биродарларимиз талаба бу ерларда. Уларга ҳоҳлагам вақти ишлайдиган иш керак етказиб беришга ўхшаш. Шунга ҳам пул топиб ҳам ўқийман дейдиган биродарларимга нима дейишни билмайман. Ўзимни ҳам аҳволим шунга яқинлашмоқдаман, документ муаммоси сабабли. Улар билан бирга яшаймиз аммо бу мумкун эмас деб дават қилмаяпман. Жойи келганда умумий эслатиб қўяяпман ҳолос. Нима қилишгани афзал?
– Ва алайкум ассалом! Қуйидаги ҳадисда ташиб берувчиси ҳам гуноҳкорлиги айтилган. У нарса фақат хамр бўлиши шарт эмас. ҳамма ҳаром нарсалар ҳам жоиз эмас.
عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الْخَمْرِ عَشْرَةً: عَاصِرَهَا، وَمُعْتَصِرَهَا، وَشَارِبَهَا، وَحَامِلَهَا، وَالْمَحْمُولَةَ إِلَيْهِ، وَسَاقِيَهَا، وَبَائِعَهَا، وَآكِلَ ثَمَنِهَا، وَالْمُشْتَرِيَ لَهَا، وَالْمُشْتَرَى لَهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хамр(ароқ)да ўн(киши)ни лаънатладилар: уни сиқувчисини, сиқишни буюрганни, ичувчисини, ҳаммолини, кўтартириб юрувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, баҳосини еювчисини, сотиб олувчисини ва сотиб олиб келиб берувчисини».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
2). Сизга берган эгаларидан сўранг.
3). Уларни ҳолатини тўғри баҳолай билмаймиз. Улардаги эҳтиёжни ҳам қанчалигини билмаймиз. Валлоҳу аълам!