Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслаҳат беринг,Илтимос

00:00 / 03.11.2011 | eski savollar | 1805
Аввало Дийнимиз ё'лида ФИДОЙИЛИК билан ҳизмат қилаётган АЗИЗ ва МУҲТАРАМ СҲАЙҲ ҲАЗРАТЛАРИни, барча сайт мутсаддиларини, сайтни кузатиб бораётган барча МУСЛИМ ва МУСЛИМАЛАРни яқинлашиб келаётган ҚУРБОН ҲАЙИТИ билан МУБОРАКБОД этаман! Қалбларимиз ушбу кунда ГО"ЗАЛ АМАЛЛАР туйг'уси ила лимо-лим то'лишини ва ундан барча г'иллу-г'ашликлар чиқиб кетишини насибу ро'зи айласин! Ҳурматли УСТОЗ! Ҳайит яқинлашган сайин амал ва со'зларимизни сарҳисоб қилиб ма'навий тайёргарликлар бошлаймиз. Мени изтиробга солаётган мас'ала: Дугонам(шогирдим) билан муносабатимиз..У о'г'ли билан муросасиз бо'либ қолишганда ҳар иккиси билан алоҳида гаплашишга то'г'ри келиб қолди. О'г'ли онасини ношар'ий ишларга аралашиб қолгани ҳақида гапирса, дугонам уни итоатсизликда айблар эди. Мас'ала ойдинлашди ҳар 2томон бир бирини тушуниб етмаган. Мен ушбу ҳолатни дугонамга тушунтириб улгурмасдан "сиз ҳам о'г'лимни тарафдоримисиз" деб телефон орқали ҳафа бо'лди ва гапимни эшитмасдан телефонини қо'йиб қо'йди. Ваҳоланки мен уларни яраштириш тарафдори эдим. Қаттиқ изтиробга тушдим. Ҳозир Мен дугонамдан олисда бошқа вилоятда яшайман. Юзма-юз гаплашолмаганимдан бир неча марта телефон қилдим, смс ёздим, лекин у мен билан гаплашишни истамайди. Одатига ко'ра энди мен билан юзмз-юз бо'лмайди. Балки уларни оилавий жанжалига аралашмайман дейишим керакми эди. Дугонам бадавлат мен эса... Алҳамдулиллаҳ.Лекин ундан ҳеч қачон та'магир бо'лмаганман. У билан алоқани илм ё'лида о'рнатганимни ҳисобга олсам асло узилишни ҳоҳламайман, аммо давлати учун... Илмсиз Бадавлат одамлар инжиқ, гаплари доимо устун бо'лишини ҳоҳлайди, бу табиий. Доимо илмлиман деб кечириб аста секин илмда о'зига келиб қолар десам, бу ҳолатимни суистемол қилаверса ҚАНДАЙ ё'л тутишим керак? Табиатан жуда кечиримлиман. Атрофимдагиларни мендан ҳафа бо'лишини умуман ҳоҳламайман. Маслаҳатингизга жуда муҳтожман?! ҲАЙИТда мусоффо қалб билан байрам қилишимга ёрдам беринг, ИЛТИМОС?! Маслаҳатингиз учун олдиндан Ташаккур!!! Эҳтиром билан...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Яна бошқа услубларни қўллаб дугонангизга ҳақиқатни англатишга ҳаракат қилиб кўринг. Буларнинг ҳаммасининг ажри борлигини зинҳор унутманг.

Топ рейтинг www.uz Openstat