Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иймон ҳақида

20:53 / 02.04.2022 | Diyora | 1296

Ассалому алайкум! Мен авваллари гуноҳ қилишдан қўрқар эдим ва кўп маърузалар тинглар, кўп Қуръон тиловат қилар эдим. Агар иймоним сустлашганини сезсам ҳавотирга тушардим, кейин бирор тақволи, илмли инсон билан суҳбатлашсам яна ўзимга келар эдим. Ҳозирда 5ойдан буён Президент мактабида ўқийман ва у ерда дин ишлари билан шуғулланишга имконият етарлича эмас. Шунинг учун мен аста аста диндан узоқлашиб бораётганимни ҳис қиляпман. Яъни намоз вақти бўлганда намоз ўқишга ҳафсалам бўлмайди, намоздан кейинги зикрларни жуда кам қиламан, Қуръон тиловатини айтмаса ҳам бўлади. Ҳаттоки дуо қилишга ҳам ҳафсала қила олмайман. Олдинлари маърузалар эшитсам йиғлаб, кўп тавба қилар эдим. Ҳозир эса худди роботдек, ҳеч нарса таъсир қилмайди. Худди қалбим муз каби қотиб қолгандек, ҳеч нарсани ҳис қила олмайман. Ўзимни қаттиқ мажбурласам ҳам нафсим, шайтон барибир қалбимни қамраб олаверади. Бу ҳолатда нима қилсам бўлади? Қандай қилиб иймонимни, ихлосимни қайтарсам бўлади? Бошқа мактабга ўтишим керакдир балки... 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз имкон топганда солиҳа, тақводор дугоналар билан сўҳбатлашинг. Кўпроқ истиғфор айтинг. Шариатга амал қилиб, номаҳрамлар билан алоқаларингизни тўхтатинг. 

عن حذيفة ، رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وآله وسلم : النظرة سهم من سهام إبليس مسمومة فمن تركها من خوف الله أثابه جل وعز إيمانا يجد حلاوته في قلبه . هذا حديث صحيح الإسناد ولم يخرجاه 

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Назар шайтоннинг заҳарланган ўқларидан бир ўқдир. Ким Аллоҳдан қўрқиб уни тарк этса, Аллоҳ таоло унинг мукофотига қалбида ҳаловатини топадиган иймонни ато қилади».
Ҳоким ривояти.
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтадилар:
«Одам боласига зинодан бўлган насибаси ёзилгандир. Икки кўзнинг зиноси назар солишдир. Тилнинг зиноси гапиришдир. Икки қулоқнинг зиноси эшитишдир. Икки қўлнинг зиноси ушлашдир. Икки оёқнинг зиноси юриб боришдир. Нафс орзу ва иштаҳа қилади, фарж эса, уни ё тасдиқлайди, ё ёлғонга чиқаради». 

العينان نافذتا القلب

«Кўзлар қалбнинг деразаларидир» дейилган. Агар инсоннинг кўз деган ойнаси ҳаромдан, қулоқ деган ойнаси беҳуда гап-сўзу шайтоннинг нағмаларидан, оғиз деган ойнаси ғийбату бефойда сафсаталардан ёпилмас экан, зикр қалбга ором бағишлай олмайди», дедилар».
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Қайси бир мусулмоннинг назари бирор аёл кишининг чиройига тушиб, ундан кўзини юмса, Аллоҳ у учун ҳаловатини топадиган ибодатни беради” дедилар». Ҳадиси қудсийда:“Номаҳрамларга қараш Иблиснинг заҳарланган ўқларидан бир ўқдир. Ким мендан қўрққанлигидан ўша қарашни тарк қилса, эвазига қалбида ҳаловатини топадиган иймонни ато қиламан” дейилган. 
Табароний ва имом Ҳоким ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat